КУЛЬТИВАЦИЯ

КУЛЬТИВАЦИЯ (лот. cultivo — ишлов бераман, етиштираман) — экин қатор ораларини, шунингдек, илгари ҳайдаб қўйилган ерни турли механизмлар, асосан, культиватор ёрдамида юмшатиш. Культивацияда ер қатлами ағдарилмай, юза юмшатилади ва шу билан бир вақтда бегона ўтлар илдизи қирқилади. Культивация натижасида тупроқнинг ҳаво, сув режими яхшиланади ва ундаги микробиологик жараёнлар кучаяди. Ҳар хил типдаги иш органлари бўлган тиркама ва ўрнатма культиватор б-н дала еппасига ҳамда экин катор оралари, квадрат-уялаб экилган экинлар эса узунасига ва кўндалангига Культивация киливади. Экин қатор ораларини юмшатиш, одатда, уруғ униб чиқиб, қатор билинганидан сўнг бошланади.

Экин қатор ораларини Культивация қилишда бегона ўтлар йўқотилади, тупроқнинг майда кесакча ҳолга келиши натижасида нам узоқ, муддат сақланади, шўр ердарда эса зарарли тузлар кўтарилишининг олди олинади, тупрокда иссиқлик ва ҳаво алмашиниши таъминланади; экиннинг иддизлари озиқ моддалар ва нам б-н доимий таъминланиб туриши учун шароит яратилади. Эртаги Культивация тупроқ устки қатламининг яхши қизишини ва қуришини (айниқса, ёғин-сочин кўп бўлган йиллари, шунингдек, ер ости суви яқин жойлашган сернам ерларда) таъминлайди; ўсимликнинг илдиз шриши касалига чалинишини камайтиришга шароит яратади. Культивация тупроқ етилганда бошланади, агар Культивация 3—5 кун кечикиб ўтказилса, кесак кўчади, нам буғланиши кучаяди. Mac, ғўза вегетация даврида (чигит униб чиққандан бошлаб) 4—7 марта (ҳар суғоришдан кейин ер етилиши б-н) Культивация қилинади. Ғўза қатор ораларининг сифатли ишланиши кўп жиҳатдан культиватор иш органларини тўғри танлаш ва уларни ўрватишга боғлиқ. Ўсимлик ривожланиш даврининг бошида гўзаларни Культивация қилишда культиваторнинг четки иш органлари 6—8 см, қаторларнинг ўртасини юмшатадиганлари эса 12—15 см ботадиган қилиб ўрнатилади; иккала ҳолда ҳам 10—12 см кенгликда ҳимоя зоваси қолдирилади. Биринчи, иккинчи ва учинчи Культивация вақтида, яъни гўзаларнинг бўйи 25—30 см га етгунча ҳимоя зовани юмшатиш учун POP маркали ротацион юлдузчалардан фойдаланилади. Ўсимликнинг зарарланиши ҳамда меваси тўкилиб кетишини камайтириш мақсадида охирги Культивация эгат олиш ва чеканка қилиш билан қўшиб олиб борилади. Зиёмиддин Артукметов, Абдураҳим Эрматов.

Prev Article

КУЛЬМИВАЦИЯ

Next Article

КУМА