КУМУШ ТОШИ

КУМУШ ТОШИ — қад. оғирлик ўлчов бирлиги; қиймати 250 мисқолта, Кр-бул тоши бўйича ярим серга тенг. Агар 1 мисқол ўртача 4,5 г бўлса, 1 К. т. 1125 г га тенг бўлади. 1 К. т. = 250 мисқол = 1125 г = 1,125 кг. Лекин 1 мисқол аслида 4,09512 г эканлиги ҳисобга олинса, 1 К. т. =1023,78 г = = 1,024 кг га, яъни 2,5 қадоққа тенг.