КУНДАЛ

КУНДАЛ — 1) амалий безак санъатида бўртма безак яратиш усули; шу усулда яратилган безак (вақш) ҳам Кундал деб аталади. Меъморликда безатилаётган сатҳ (девор)га қизил кесак лой бир неча марта суртилиб, бўртма шакл ҳосил қилинади, сўнг мўйқалам билан безак шакл бўёқ ва зарҳал қоплаб бўялади; шунингдек, олтин пластинка (яп-рокча)лар қоплаб ишланган бўртма вақшлар ҳам Кундал деб аталади. 14—15-а. ларда биноларни безашда Кундал усулидан фойдаланилган. Мас, Самарқанд (Боғи Дилкушо, Амир Темур мақбараси ва б.), Бухоро (Баланд масжид ва б.)даги биноларда Кундалнинг жозибадор намуналари сақланган. Ҳоз. меъморликдаги шарқова безакларда ҳам Кундал кенг қўлланади. Кундал каштадўзлик (жумладан, зардўзлик)да безатилаётган буюм сиртига тўшама (мато, картон ва б.) қў-йиб, устидан ип, ипак, зар иплар билан кашта тикиб ҳосил қилинади;

2) зар ип қўшиб тўқилган қимматбаҳо шойи мато; гуллари хилма-хил ва ранг-баранг; ушбу матодан тайёрланган либослар ҳам Кундал деб аталган.

Loading...