КУНЕРСДОРФ ЖАНГИ

КУНЕРСДОРФ ЖАНГИЕтти йиллик уруш (1756—63) давридаги йирик жанглардан бири (1759 й. 1 авг.). Франкфурт-Одер яқинидаги Кунерсдорф қишлоғи яқинида генерал П. С. Салтиков қўмондонлиги (руслардан 41 минг киши, австрияликлардан 18,5 минг киши қатнашган, 248 тўп) остидаги Россия-Австрия қўшинлари Фридрих II бошчилигидаги прус армияси (48 минг киши, 200 тўп)ни мағлубиятга учратишган. Пруссия 19 минг киши ва 172 тўп, иттифоқчилар эса, 15 минг кишини йўқотган. Пруссия ҳалоқат ёқасига келиб қолган, бироқ Россиянинг кучайиб кетишини истамаган Австрия фаоллик кўрсатмаган, ватижада Фридрих II янгидан куч тўплаб урушни давом эттириш имкониятига эга бўлган.