КУНГАБОҚАР КАПАЛАГИ

КУНГАБОҚАР КАПАЛАГИ, кунгабоқар куяси (Homoeosoma nebulella Hb.) — парвова капалақлар оиласига мансуб капалак, кунгабоқарумтг хавфли зараркувандаси. Европа, Кичик ва Жануби-Шарқий Осиё, Ғарбий Сибирь, Қозоғистон ва Ўрта Осиёда учрайди. Қанотлари ёйилганда 20—27 мм, олдинги каноти оч кулранг, қанотининг ўртасида 4 та қора ранг нуқтаси бор; кейинги қаноти олдингисиникига қараганда кенгроқ, оқиш, қанотининг томирлари қорамтир. Қуртининг ўз. 17 мм, оч кулранг, танасининг устки томонида 3 та жигарранг чизиғи бор.

Охирги ёшдаги қурти тупроқнинг хайдов қатламида юпқа пилла ичида қишлаб чиқади. Баҳорда қурт ғумбакдан учиб чиққан капалақлар дастлаб мураккабгулдошларга мансуб бегона ўтларга, гуллаш даврида кунгабоқарга ўтади, бир капалак кунгабоқар саватчасига 200— 300 тагача тухум қўяди. Тухумдан 4—5 кундан сўнг қурт чиқади ва қуртлари 3 ёшгача гул, сўнгра уруғ ичига кириб писта мағзи билан овқатланади. Қуртининг ривожланиш даври 2 — 3,5 ҳафта давом этади, 4-ёшдаги қуртлар ўсимликдан ерга тушиб, тупроқ орасига киради ва шу жойда пиллага ўралиб, келаси йил кўкламгача диапауза ҳолатида бўлади. Бир йилда 2 авлод беради.

Кураш чоралари: кунгабоқарнинг зараркунандага чидамли (пистаси пўчоғи қаттиқ — «зирҳли») навларини экиш; ҳосил йиғиб олингандан сўнг кунгабоқар экилган майдонларни чуқур шудгорлаш (қишловчи ғумбақлари ўлади), бегона ўтларни йўқотиш; инсектицидлар пуркаш.

Зуҳра Саидона.

Prev Article

КУН