КУНЬМИН

КУНЬМИН — Хитойнинг жан.ғарбий қисмидаги шаҳар. Юньвань провинциясининг маъмурий ва иқтисодий маркази. Дяньчи кўлининг шим. соҳилида, 1892 м баландликда. Аҳолиси 3,89 млн. киши (1998). Транспорт йўллари тугуни. Қора ва рангли металлургия, машинасозлик, кимё, тўқимачилик, енгил саноат, қурилиш материаллари и. ч. корхоналари, ГЭС ва иссиқлик электр стялари бор. Қадимдан ҳунармандчиликда гилам тўқилади. ФА филиали, ун-т ва б. бор. Куньмин яқинида кўмир, темир рудаси, мис, апатит олинади. Шаҳарга 1-а. да асос солинган ва ўша даврда Цзяньлин деб аталган. 17-а. ўрталаридан Юньвань провинциясининг маъмурий маркази.