КУРАШ — спорт тури, белгиланган қоидага мувофиқ икки спортчининг яккама-якка олишуви. Курашиш санъати кўп халқларда қадим замонлардан буён маълум. Кураш айниқса Юнонистонда кенг тарқалиб, қад. олимпиада мусобақаларидан доимий ўрин олиб келган. Миллий Курашнинг хилма-хил кўринишлари Греция, Италия, Япония, Туркия, Эрон, Афғонистон, Россия, Ўзбекистон, Грузия, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва б. мамлакатларда мавжуд. Завонавий спорт Кураш ининг асосий қоидалари 18-а. охири — 19-а. бошларида Европанинг бир неча мамлакатларида ишлаб чиқилди. 1912 й. Халқаро ҳаваскорлар кураш федерацияси (FILA) тузилди (ҳозир унга 144 мамлакат, Ўзбекистон 1993 й. дан аъзо). Халқаро майдонда спорт Кураш ининг юнонрум кураши, эркин кураш, дзюдо, самбо ва б. турлари кенг тарқалган. Кейинги йилларда ўзбек Кураши ҳам алоҳида Кураш тури сифатида дунё миқёсида тан олива бошланди. Кураш инсонни кучли, эпчил, чидамли ва иродали қилиб тарбиялаш воситаларидан бири ҳисобланади. Шифокорлар назорати остида 12 ёшдан Кураш билан шугулланишга рухсат этилади. Кураш азалдан ўзбек турмуш тарзининг узвий қисми бўлганлигини археологик топилмалар, тарихий қўлёзмалар тасдиқлайди. Қад. Бақтрия (Ўзбекистон жан.) ҳудудидан топилган жез даврига оид цилиндрсимон сопол идишда икки полвон ва улардан бири иккинчисини чалаётгани тасвирланган. Шу даврга мансуб бошқа археологик топилмада эса полвонларнинг Кураш усулларини намойиш қилаётгани акс эттирилган. Бу ноёб топилмалар милоддан 1,5 минг йил илгари ҳам Кураш аждодларимиз турмуш тарзининг бир қисми бўлганидан да-лолат беради. Юнон ёзувчиси Клавдий Элиан (2—3-а.) ва б. тарихий шахсларнинг ёзишича, шу ҳудудда умр кечирган сак қабиласи қизлари ўзларига куёвни йигитлар билан курашиб танлаганлар. Кейинчалик қизлар куёвни шарт кўйиш йўли билан аниқлашган ва бу шар-тда Кураш мусобақаси бўлган. Бунга ўзбек халқ қаҳрамонлик достони — «Алпо-миш»даги Барчин шартларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида ёзган: «Курашнинг турлари ҳам бир щ Улардан бири икки курашувчининг бири ўз рақибининг белбоғидан ушлаб ўзига тортади, шу билан бирга ўз рақибидан қутулишнинг чорасини қилади…». Бу таъриф замонавий Кураш қоидаларига яқиндир. Шунингдек, Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк», Алишер Навоийнинг «Ҳамса», «Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад», Зайниддин Восифийнинг «Бадоеъ ул-вақоеъ», Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Футувватномаи султоний», Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асарида Кураш ҳакида қимматли маълумотлар бор. 9—16-а. ларда Кураш халқўртасида кенг оммалашган. Шудаврда Паҳлавон Маҳмуд, Содиқ полвон қабилар Кураш довруғини оширишган.
Ўзбек халқ якка курашининг белбоғли кураш деб номланган тури ҳам бор. Унга ҳам тааллуқли кўплаб археологик топилмалар ва тарихий қўлёзмалар мавжуд. Бундан 5 минг йил илгари даврга мансуб қад. Месопотамия ҳудудидан топилган ҳайкалчада белбоғли кураш усулида мусобақалашаётган полвонлар тасвирланган. Хитойнинг қад. «Тан-шу» қўлёзмасида Фарғова водийсида тўйлар, сайллар Кураш мусобақаларисиз ўтмаслиги ёзилган. Аҳмад Полвон, Хўжа полвон ва ш. к. К. нинг ана шу турида шуҳрат қозонишган (19-а. охири — 20-а. боши). Чоризм истилоси ва шўролар даврида ўзбек миллий Кураш ини халқ турмуш тарзидан сунъий равишда сиқиб чиқаришга ҳаракат қилинди. 20-а. нинг 90-й. лари охирига келиб бу уринишларга барҳам берилди. 1991 й. дакурашчилар сулоласи вакили, бир неча Кураш турлари бўйича халқаро миқёсда спорт устаси Комил Юсупов ўзбекча Курашнинг халқаро андозаларга мосланган қуйидаги қоидаларини ишлаб чикди: К. тушувчилар 14 х 14 м дан 16х 16 м гача бўлган, четроқ қисми қизил рангли «хавфли чизиқ» билан белгиланган кўк-яшил тусли Кураш гиламида тик турган ҳолатда беллашадилар. Ғолиб ишлатилган усуллар ва майдондаги хатти-ҳаракатларига қўйиладиган баҳоларга қараб аниқланади. Курашда бўғиш, рақибга оғриқ берувчи усуллар қўллашга рухсат этилмайди, курашувчиларнинг бири кўк, иккинчиси яшил рангли яктак (аёллар яктак ичидан оқ рангли футболка) кияди, белга эни 4—5 см ли тасма (белбоғ) боғланади, эркақлар 60, 66, 73, 81, 90, 100 кг ва 100 кг дан зиёд, аёллар 48, 52, 57, 63, 70, 78, ва 78 кг дан зиёд вазн тоифаларида курашадилар (болалар, ўсмирлар, ўспиринлар, ёши улуғлар ва қизлар мусобақаларида ҳам ёш хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда вазн тоифалари белгиланади). Халқаро кураш ассоциацияси (1КА)нинг 2003 й. Тошкентда ўтган конгресси ҳар бир учрашувнинг қизғин бўлишини таъ-минлаш мақсадида расмий мусобақаларда беллашув вақтини 3 мин. қилиб белгилади. Ишлатилган усулларга бажарилишига мос равишда «чала», «ёнбош», «ҳалол» баҳолари, қоидага зид ҳаракатларга эса «танбеҳ», «дакки», «ғирром» жазолари берилади. Курашувчи «ҳалол» баҳосини олса (ёки рақиби «ғирром» билан жазоланса) бу унинг ғалабасини билдиради. Икки бор «ёнбош» баҳосини олиш (ёки рақибининг икки бор «дакки» дея жазоланиши) ҳам ғалабани англатади. «Чала» баҳолари ҳисобга олиб борилади ва ҳ. к. Баҳрлар тенглигида охирги баҳо олган кураш-чига ғалаба берилади, курашчиларнинг баҳо ва жазолари сони тенг ҳолатда баҳо устунликка эга бўлади, жазолар сони тенг бўлса охирги жазо олган мағлуб ҳисобланади, агар барчаси тенг (ёки баҳо ва жазо олинмаган) бўлса, ғолиб ҳакамларнинг кўпчилик овозига кўра эълон қилинади.
1992 й. да Ўзбекистонда кураш федерацияси, 2001 й. да Ўзбекистонда белбоғли кураш федерацияси тузилди. 1998 й. сент. да Тошкентда 28 давлат (АҚШ, Боливия, Буюк Британия, Голландия, Россия, Ўзбекистон, Япония ва ҳ. к.) вакиллари Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) муассислари бўлишди ва шу муносабат билан бу ерда ўзбекча Кураш бўйича йирик халқаро мусобақа ўтказилди. ЎзР Президентининг «Халқаро кураш ассоциациясини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармони (1999 й. 1 фев.) ўзбек миллий Кураш ининг явада ривожланишига туртки бўлди. Ўша йили Тошкентда ўзбекча Кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионати, Россиянинг Брянск ш. да аёллар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди. IKA қошида Халқаро Кураш академияси, Бутун жаҳон Курашни ривожлантириш жамғармаси тузилди, ассоциация муассислигида «Кураш» жур. таъсис қилинди. Адабий-бадиий, ижтимоий-публицистик, ахборот-реклама йўналишидаги бу жур. Тошкентда 1999 й. окт. ойидан буён нашр этилади.
2000 й. Ўзбекистонда Кураш ойлиги ўтказилди. Бу ойлик давомида 2 млн. га яқин киши Кураш гиламига чиқди. Буюк Британияда IKA фахрий президенти Ислом Каримов номидаги анъанавий халқаро мусобақага асос солинди. 2001 й. дан Халқаро Кураш ин-ти (Тошкентда) фаоли-ят кўрсата бошлади. 1КА га 66 та миллий федерация аъзо бўлиб кирди (2003). Европа, Осиё, Панамерика ва Океания К. конфедерация лари тузилди. Ҳоз. пайтда ўзбекча Кураш билан хорижий мамлакатларда 600 мингдан зиёд киши шуғулланади. Курашнинг бу тури бўйича жаҳон, қитьа ва мамлакатлар чемпионатлари ҳамда биринчштиклари, Ўзбекистонда атТермизий, Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган ва бошқа кўплаб халқаро мусобақалар мунтазам ўтказилади. Ҳоз. вақтда Ўзбекистонда 22 та олимпиада ўринбосарлари мактаби, 37 та болаларўсмирлар спорт мактаби ва 206 та Кураш мактабида спортнинг бу тури бўйича ўқувчиларга таҳсил берилади. Олий ўқув юртларида 100 дан ортиқ Кураш тўгараклари фаолият кўрсатади. Курашчилар билан 851 вафар мураббий шуғулланади (2003). Осиё олимпия кенгаши 2003 й. да Курашнинг бу турини Осиё ўйинлари дастурига киритди. Кураш бўйича ўтказилидиган жаҳон чемпионатларида Баҳром Аназов, Исоқ Ахмедов, Махтумқули Маҳмудов, Камол Муродов, Тоштемир Муҳаммадиев, Акобир Қурбонов (Ўзбекистон), Кубашхоним Элкнур, Селим Тотар ўғли (Тур-кия), Александр Катсураги, Карлос Хонорато (Бразилия), Павел Мелананец (Польша), Хироёши Кашимото (Япония) ва б. голиб чикдилар ва совриндор бўлдилар.
Ад.: Юсупов Кураш, Кураш, Т., 1999; Мўминов А., Президент. Спорт. Ғалаба!, Т., 2001.
Асрор Мўминов.