КУРДИСТОН

КУРДИСТОН — Ғарбий Осиёдаги тоғли ўлка, тарихий вилоят. К. нинг аксар қисми Олд Осиё ва Эрон тоғликларида жойлашган. Курдистоннинг аниқ, чегараси бўлмаганлигидан бу ном фақат этнографик маънода ишлатилади. Аҳолиси, асосан, курдлар; турк, араб, айсор ва б. ҳам яшайди. Аҳоли чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланади, шаҳарларда ҳунармандчилик ривожланган. Курдистонда фойдали қазилмалар, хусусан, нефть кўп. Курдистон ҳақидаги дастлабки маълумотлар 12-а. манбаларида учрайди. Ўрта аердарда Курдистонда ярим мустақил амирликлар мавжуд эди. 1914 й. да К. Эрон билан Усмонли турк салтанати таркибига киритилди. У ҳам барҳам топгач (1918), вужудга келган Туркия, Ироқ ва Сурия давлатлари таркибига киритилди.

Prev Article

КЎРГАН

Next Article

КУРДЛАР