КУРДЛАР

КУРДЛАР (ўзларини курд, курманж деб атайдилар) — халқ. Туркияда (7,5 млн. кишидан ошиқ), Эронда (5,6 млн. кишига яқин), Ироқда (Курд мухтор вилоятида 3,7 млн. киши), Сурияда (745 минг кишидан ортиқ) ва б. мамлакатларда яшайдилар. Умумий сони 18 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Курд тилида сўзлашадилар. Диндорлари — асосан, сунний мусулмонлар, йазидлар ва б. ҳам бор.

Loading...