КУРКА

КУРКА, қулқул — товуқсимонлар туркумининг куркасимонлар оиласига мансуб парранда. Марказий Америкада тарқалган оддий ёввойи Курка (Meleagris gollopavo)fl aH келиб чиққан. К. Европага, дастлаб, 16-а. бошларида келтирилган; энг йирик хонаки парранда, оёқлари, нисбатан узун, бақувват, думи кенг, қанотлари қисқа, дўппайиб чиққан. Боши ва бўйнида «тож»лари бор, пати қалин. Тумшуғининг юқори қисмидан тери ўсимта осилиб туради. Жинсий қўзғалиш даврида ўсимтанинг ўз. 12—15 см га етади. Патлари оқ, жез-ранг, қора, ола, саноат куркачилигида яхши товар гўшт олиш учун оқ патли Куркалар боқилади. Гўшти мазали парҳез маҳсулоти. Курка, асосан, гўшт олиш учун етиштирилади. Шим. Американинг ўрта ва жан. минтақаларида ёввойи Куркалар тарқалган. Макиёнлари ерга оддийгина ин қуриб, 10—15 та тухум қўяди. Тухумдан чиққан болалари оваси б-н, хўрозлари эса алоҳида гала бўлиб юради. Курка ўсимлик ва ҳашаротлар билан озиқланади. Ёввойи Курка овланади: хонаки Курка билан жуфтлашиб, насл беради. Хонаки Курка хўрозларининг тирик вазни 9—35 кг, макиёнлариники 4,5 — 11 кг га боради, 8—9 ойлигида, асосан, фев,—мартда тухум қила бошлайди. Битта Курка бир йилда 70—90 та тухум қилади. Тухумининг оғирлиги 80—88 г, тухумининг инкубация даври 28 сутка. Ҳар бир Курка тухумидан 40—60 бош ёш курка олиш мумкин, 4—5 ой боқиб семиртирилса 160—200 кг гўшт етиштирилади. Наслдор Курка лардан 3 ёшигача фойдаланилади. Йирик куркачилик хўжаликларида бутун йил мобайнида Курка жўжалари очирилиб, гўшт етиштирилади. Курка деярли барча мамлакатларда урчитилади. АҚШ, Италия, Франция каби мамлакатларда етиштириладиган парранда гўштининг 16—25% (жаҳон бўйича 10—12%) К. гўштига тўғри келади (АҚШда йиллик парранда гўшти етиштириш ҳажми 16 млн. т дан ортиқ, 1999). Курка гўшти етиштириладиган йирик паррандачилик ф-калари барпо этилган. Куркалар тўла қимматли қуруқ аралаш озуқалар билан боқилади. Курканинг жезранг, Шим. Кавказ, Москва, Исроил оқ Куркалари ва б. зотлари кўп Tap-калган. Ўзбекистонда Андижон, Фарғона, Хоразм вилоятларида 6 та ихти-сослаштирилган паррандачилик ф-каларида Исроилдан келтирилган оқ патли, кенг кўкрақли тез етиладиган Куркалар етиштирилади.

Ад.: Сметнев СИ., Птицеводство, 6 изд. М., 1978; Промышленное птицеводство, М., 1985.

Сайфиддин Азимов.

Loading...