КУРКУВАҚЛАР

КУРКУВАҚЛАР (Meropidae) – кўкқарғалар туркумига мансуб қушларнинг бир оиласи. 25 тури маълум. Европанинг жануби, Шим. Африка ва Осиёда тарқалган. 2 тури: кўкқунок ва кўк-куркувак ёки бўздоқ Ўрта Осиёда учрайди. Куркувақлар чиройли: патлари яшил, сариқ, ҳаво ранг; бир турининг пати қизил бўлганидан қизил куркувак дейилади. Ўзбекистондаги Куркувақлар қишлаш учун Жан. Африкага учиб кетади. Куркувақлар дарахтсиз очиқ ердарда, жарликларда, дарё бўйларида яшайди. Урчиш вақтида катта гала бўлиб, баланд тик жар ва тепаликлар ен бағрини тумшуғи билан ковлаб, уя ясайди. Май—июнда 4 — 10 та тухум қўяди. Ҳашаротлар, чигирткалар, қўнғизлар ва б. билан озиқланади.