КУРОПАТКИН Алексей Николаевич (1848.17.3 — Псков губерваси — 1925.16.1) — Туркистон ген.-губернатори (1916—17), ген.-адъютант (1902). Куропаткин 1898—1904 й. лар ҳарбий вазир, рус-япон уруши (1904—05) да Манжурия армияси қўмондони; Узоқ, Шарқ қуролли кучлари бош қўмондони (1904—05). Куропаткин ҳарбий лаёқатсизлиги, журъатсизлиги, доимий иккиланиши, қўл остидагиларга ишончсизлиги — рус-япон уруши (1904—05) да Россиянинг мағлубиятга учрашининг асосий сабабларидан бири бўлган. 1-жаҳон урушида армия ва Шим. фронт қўмондони (1916), Ўрта Осиёни босиб олишда қатнашган, Туркистонда турли лавозимларда хизмат қилган (1866-71, 1875-77, 1879-83). Ўрта Осиё қўзғолони (1916)ни крнга ботиришга раҳбарлик қилган. Куропаткин ҳарбий-тарихий ва ҳарбийгеографик асарлар муаллифи. 1917 й. дан умрининг охиригача Псков губервасида яшаб, ўқитувчилик қилган.