КУРС

КУРС (лот. cursus — югуриш, ҳаракат) — 1) олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқув даври, босқичи (мас, биринчи Курс, иккинчи Курс ва ҳ. к.);

2) бирор фан ва илм соҳасининг муайян доирадаги тугалланган баёни (мас, таълимнинг Курс тизими);

3) денгиз ва ҳаво транспортининг тутган йўли, йўналиши (мас, кема К. и);

4) сиёсат, ижтимоий ва б. фаолиятларда йўналиш (мас, ислоҳотлар Курс);

5) бир мамлакат пул бирлиги баҳосининг бошқа мамлакат пул бирлигидаги ифодаси (қ. Валюта курси);

6) биржада сотиб олинадиган ва сотиладиган акция, облигация, вексель ва б. қимматбаҳо қоғозлар баҳоси, вархи;

7) тугалланган ҳаракат, муолажа (даволаш Курс);

8) и. ч. ва бошқариш, фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва б. соҳаларда ходимлар тайёрлаш ва малака ошириш шаклларидан бири.

Next Article

КУРС ИШИ