КУРСИ

КУРСИ — 1) ўтиришга мўлжалланган уй жиҳози, суянчиқсиз ёғоч ўриндиқ, аксарият тўрт оёқли бўлади. Шакли айлана ёки қиррали (3 дан то 10 тагача) қилиб ясалади. Бўяма, ўйма нақшлар билан безатилади, панжара усулида ҳам ишланади; 2) меъморликда устуннинг қуйи қисми, пойустун. Устун танаси Курсига ўтишда ингичкалашади, шунда устун оғирлиги Курсига тушади. Устун Курсиси 2 усулда — устун билан яхлит ёғочдан ёки алоҳида ёғочлардан ясалади, алоҳида ясалганида Курси учун тош (мармар) ҳам ишлатилиши мумкин. Курси устун билан уйғунлаштириб бўяма, ўйма вақшлар билан безатилади.

Prev Article

КУРС

Next Article

КУРСИ