КУРСК ВИЛОЯТИ

КУРСК ВИЛОЯТИ — РФдаги вилоят. Марказий Қоратупроқ иқтисодий рнига киради. 1934 й. 13 июнда ташқил этилган. Майд. 29,8 минг км2. Аҳолиси 1336,4 минг киши (1998), асосан руслар; шунингдек, белорус, украин ва б. ҳам яшайди. Шаҳарликлар 60,9%. 28 туманга бўлинган, 10 шаҳар, 23 шаҳарча бор (1998). Маркази — Курск ш.

Курск вилояти Россия Европа қисмининг марказида Ўрта Россия қирларида жойлашган. Ўртача бал. 200 м. Фойдали қазилмалари: Курск магнит аномалияси, темир рудаси, фосфорит, бўр, торф, ҳар хил гил, қум ва б. Иқлими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача т-раси ғарбида — 7,7° дан шим. да — 9,4°гача. Йиллик ёғин 480—600 мм. Вегетация даври 187—193 кун. Асосий дарёлари: Сейм ва унинг ирмоқлари. Асосан, қоратупроқ, шим.ғарбида сур тусли ўрмон тупроклари тарқалган. Вилоят ҳудудида Марказий қоратупроқ қўриқхонаси жойлашган.

Курск вилояти саноатининг етакчи тармоқлари: кўп тармоқли машинасозлик ва металлсозлик. Темир руда саноати (Михайловское кон бойитиш к-ти) Россиянинг металлургия з-дларини юқори сифатли хом ашё билан таъминлайди. Кимё ва нефть кимёси саноатида техник резина, ўғит, лок-бўёқ маҳсулотлари, Курск «Химволокно» и. ч. бирлашмасида синтетик тола,«Счетмаш»да ҳисоблаш машивалари ишлаб чиқарилади. Енгил саноатда жун мато, устки ва ички трикотаж, тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Озиқ-овқат саноатида шакарқанд з-ди бор. Курск АЭС мавжуд. Буғдой, жавдар, арпа ва б. экилади. Асосий техника экини — қанд лавлаги. Сабзавотчилик, картошкачилик, мевачилик билан шуғулланилади. Қорамол, чўчқа, қўй, парранда боқилади. Йирик т. й. тугунлари: Великие Луки — Новосокольники — Невель.

Loading...