КУРТАК ПАЙВАНД

КУРТАК ПАЙВАНД — бир ўсимлик ка иккинчи ўсимликнинг куртагини улаш, пайвандлаш усулларидан бири. Куртак пайвандда пайвандтагга битта куртак уланади. Куртак пайванд июль охиридан сент. ўртасигача ўтказилади. Куртак пайванд қилишдан 4—5 кун олдин кўчатзор суғорилади, пайвандтаг илдиз бўғзидан 15—20 см гача барча ён шохлар олиб ташланиб, ҳўл латта билан тозаланади. Куртаклар ҳосилга кирган, нав хусусияти яхши, соғлом дарахтларнинг кун салқин вақтда ке-силган қаламчаларидан олинади. Қаламчадаги барглар 0,5—1 см банд қолдириб кесилади. Тайёр қаламчалар пайвандлаш вақтигача ҳўл чипта, похол қабиларга ўралиб, салқин жойда сақланади.

Пайвандлаш усули: пайвандтаг пўстлоғи ёғочлик қисмигача 3 см узунликда «Т» шаклида пайвандлаш пичоғи б-н тилинади, сўнгра пўстлоқ сал очилади, бу жойга бир оз ёғочлик қисми билан кесиб олинган куртак ўрнатилади ва чипта, полиэтилен плёнка билан боғланади. Пайвандлаш иши тугагач, кўчатзор қондириб суғорилади. Уланган куртаклар 15—16 кунда тутади. Тутган куртакдаги барг банди тушган бўлади ёки бармоқ билан сал тегилса, тушиб кетади; тутмаганда барг банди қуриб, куртак пўстлоғи буришиб қолади. Бундай ҳолда пайвандтагнинг қарама-қарши томонидан қайта пайвандланади. Пайванд тўтиб кетгач, куртак уланган жойдан юқориси эрта кўкламда кесиб ташланади. Вайча пайванд ҳам куртак пайвандга киради, бу усулда асосан, ёнғоқ, анжир, пекан пайвандланади.

Loading...