КУРТАК

КУРТАК — 1) юксак ўсимликларнинг новда куртаги. Куртак учки қисмида ўсиш конуси бўлган бошланғич поя ва ўзаро зич жойлашган ҳар хил ёшдаги баргчалардан (вегетати в К.) ёки улар билан бирга ўрнашган бошланғич гул ва туигуллардан (генератив Куртак) иборат. Бошлангич гул Куртак ғунча дейилади. Қишлайдиган Куртак сиртдан қўнғир қобиқ (шакли ўзгарган барглар) билан қопланган. Куртак новданинг учида (учки Куртак), барг қўлтиғида (барг Куртак) ёки поянинг бошқа қисмлари, илдиз, баъзан баргларда (қўшимча К.) бўлади. Баҳорда ёзилмайдиган ва новдада ривожланмай турган Куртак уйқудаги (яширин) Куртак дейилади. Ўсимлик кесилганида ёки синганида бундай К. дан янги новда ўсиб чиқади. Ўсимликларнинг бу хусусиятидан бир тур ўсимликни бошқа тур ўсимликка пайвандлашда фойдаланилади; 2) баъзи умуртқасиз ҳайвонлар (бўшлиқичлилар, ҳалқали чувалчанглар ва б.)да ова организмида ривожланаётган жинссиз ёки жинсий ёш организм.

Loading...