КУРТАКЛАНИШ

КУРТАКЛАНИШвегетатив кўпайиш хилларидан бири. Куртакланишда ова организмда ҳосил бўлган куртак— ўсимтадан янги организм ривожланади. Куртакланиш айрим халтачали замбуруғлар, бир қанча базидияли замбуруғлар, шунингдек, гулли ўсимликлар ва жигарсимон йўсинлар учун хос. Ҳайвонлар орасида Куртакланиш орқали кўпайиш ғовактанлилар, бўшлиқичлилар, айрим инфузориялар, ҳалқали чувалчанглар, мшанклар, қанотжабралилар ва қобиқлилар учун хос. Ҳайвонларда Куртакланиш ташқи ва ички бўлади. Ташқи Куртакланиш париетал (куртак ова организм танасида ҳосил бўлади) ва бачки танали (куртаклар махсус бачки — ўсимталарда ҳосил бўлади) хилларга ажратилади (мас, айрим бўшлиқичлилар ва қобиқлиларда). Ички Куртакланишда янги индивид ова организм танасининг ичида, унинг ихтисослашган қисми ҳисобидан ҳосил бўлади. Ғовактанлиларнинг геммуласи, мшанкаларнинг статобласти ички Куртакланиш орқали пайдо бўлади. Ҳимоя қобиғига эга бўлган куртаклар ноқулай шароит (қишки совуқ, қурғоқчилик)да ова организм нобуд бўлганида турнинг сақланиб қолишига имкон беради. Бир қанча ҳайвонларда Куртакланиш ниҳоясига етмайди ва ёш организм ова организмдан ажралиб кетмаслиги туфайли колония ҳосил бўлади. Ова организмга ҳар хил омиллар (мас, кесиш, куйдириш) таъсир эттириб, сунъий Куртакланиш пайдо қилиш мумкин.

Next Article

КУРУ