КУРТАКХЎР

КУРТАКХЎР (Gmetocera ocellana F.) – капалақлар туркумининг парвоналар оиласига мансуб ҳашарот. Ўрта Осиё, Ғарбий Европа, Узоқ Шарқ, Шим. Америкада тарқалган. Капалаги сариқкулранг, олдинги қанотининг орқасида кенг оқ йўли бор, қанотлари ёзилганда 1,5 см. Личинкаси аввал оқ, кейин пуштиранг, ўз. 10—13 мм. Ғумбаги ўз. 6,5—8,0 мм, қорин бўғимларида тиканлари бор. Қурти ўз. 9—12 мм, жигарранг. Куртакхўр барча мева дарахтлари — олма, нок, шафтоли, олхўри ва б. нинг куртаги, ғунчаси, гули, баргини, ёзнинг иккинчи ярмида меваларини зарарлайди. Куртакхўрнинг биринчи ва иккинчи ёшдаги қуртлари юпқа пилла ичида, пўстлоқ ёриқларида, кўпинча куртакларга ёпишган қуруқ барглар остида қишлайди. Кўкламда қуртлари ривожланаётган куртакларни тёшиб овқатланади (куртаклардан қурт чиқиндиси билан ифлосланган қорамтир шира том-чилари чиқиб туради). Қуртлар мева баргларини ўзлари ажратган иплар билан ўраб, ялтироқ пилла ичида ғумбакка айланади. Май ойининг 2-ўн кунлигида ғумбакдан капалақлари учиб чиқади. Битта урғочи капалак барг устига 70—180 тагача тухум қўяди.

Кураш чоралари: кўзда ёки эрта баҳорда мева дарахтларининг танасидаги эски пўстлоқлари тозаланади, буталади, шохлари сийрақланади, қуриган шохлар қирқиб, ёқилади. Баҳорда личинкаларини йўқотиш учун олма ва б. мевали дарахтларга гуллашдан аввал ёки гулдан тушганидан кейин фозалон (2,0—4,0 л/ га) ёки карбофос (1,0—3,0 л/га) препаратлари сепилади.

Султон Алимуҳамедов.