КУРУ

КУРУ — қад. ҳинд қабиласи (каурана), К. давлати тепасида турган подшоҳ уруғининг номи (К. — ой сулоласи, Самварна ҳамда Қуёш қизи бўлган Тапатини фарзанди). Курулар сўнгги ведалар даврида ҳоз. Деҳли яқинида Харьява штатида жойлашган афсонавий давлат Курукшетраш истиқомат қилган. Пан-чала уруғи б-н иттифоқ бўлиб бирлашган Курулар Ганга ва Жамна дарёлари оралиғидаги деярли барча вилоятлар устидан ҳукмронлик қилишган. Куру қабиласи мил. ав. 6-а. гача сиёсий мавқеини сақлаб қолган.

Prev Article

КУРТАКЛАНИШ

Next Article

КУРЦИЙ РУФ