КУШ

КУШ (Kusch) Поликарп (1911.26.1, Бланкенбург, Германия — 1993) — америкалик физик. Асосий илмий ишлари ядро физикаси ва элементар зарралар физикасига оид. Магнит резонанс усули ёрдамида атом дасталарида электроннинг магнит хусусий моменти қийматини топган (1949). Бу эса завонавий квант электродинамика асосида ҳисобланган назарий қийматга мос келади. Нобель мукофати лауреати (1955; У. Лэмб билан биргаликда).

Loading...