КУШОН ПОДШОЛИГИ

КУШОН ПОДШОЛИГИ — ўзбек давлатчилиги тизимидаги кад. давлат (мил. 1—3-а. лар). Мил. 1-а. нинг 1-ярми ёхуд ўрталарида юечжилар тасарруфидаги Кушон мулкининг юксалиши натижасида вужудга келган. Массагетлар (Хитой йилномаларида — юечжи) мил. ав. 140 й. Сирдарё ортидан Бақтрият келиб, сақларни енгган ва Юнон-Бақтрия подшолиги ўрнида бир аср давомида 5 қабилага бўлиниб яшаган. Бўлардан кушон (Хитой йилномаларида гуйшуан) қабиласи жабғуси Кужула Кадфиз (Кадфиз I) мил. 1-а. да қолган 4 қабилани бўйсундириб, ўзини ҳукмдор деб эълон қилган.

«Кушон» атамаси ё сулола ёки қабилага тегишли бўлиб, у илк бор мил. ав. 1-а. охири — мил. 1-а. бошида қукмронлик қилган подшоҳ «Герай» — Санаб зарб қилдирган тангаларда қўлланган. Кушонларнинг дастлабки мулклари ҳудудига Шим. Бақтрия (Тожикистон ҳамда Ўзбекистоннинг жан., Туркманистоннинг жан.-шарқидаги ердар) кирган. Дастлаб жабғу, кейинчалик подшо унвони билан давлатни идора қилган Кадфиз I К. п. га асос солган бўлиб, унинг даврида кушонлар ҳоз. Афғонистон билан Покистоннинг кўпчилик қисмини босиб олган. Кадфиз I нинг вориси Вима Кадфиз ҳукмронлиги даврида Ҳиндистоннинг аксарият қисми Кушон подшолигига қўшиб олинган. Кушон подшолигининг энг раввақ топган даври Канишка ҳукмронлик қилган вақтга тўғри келади. Ўрта Осиёда кушон мулкларининг шим. чегараси Ҳисор тизмаси бўйлаб, у ердардаги тоғ дараларида ғоятда мустаҳкам чегара деворлари қурилган.

Кушон подшолиги даврида урушларнинг тез-тез бўлиб туриши натижасида мамлакатда ҳарбий асир-қуллар миқдори ошиб борган. Хитой ва Парфия билан кураш олиб бораётган Кушон подшолиги Яқин Шаркда ҳукмрон бўлиш учун Парфия билан урушаётган Римнинг иттифоқчиси эди. Бироқ савдо манфаатлари бу давлатларни ўзаро яқинлаштирган. «Буюк ипак йўли» бўйлаб халқаро савдонинг ривожланиши учун қулай шароит яратилган. Шаркда — Шарқий Туркистоннинг қўшиб олинган шаҳарлар—воҳалари орқали Хитой б-н, жан. да — кушонларга тобе Шим. Ҳиндистон б-н, ғарбда — денгиз йўли б-н, Миср орқали ёки қуруқликдаги йўл билан Эрон орқали Ўрта денгиз ҳавзасидаги Рим империяси шаҳарлари б-н, шим. да Хоразм ва Уралбўйи орқали Шарқий Европа билан савдо қилинган. Жан. Ўзбекистондан кушонлар даврига оид юздан ошиқ шаҳар ва қишлоқ харобалари аниқланган. Бу даврда шаҳар ва қишлоқ ўзаро мустаҳкам алоқада бўлган: ҳар бир шаҳар атрофида кўплаб майда қишлоқлар жойлашган.

Кушон подшолиги сиёсий ҳокимият руҳонийлар қўлида бўлган давлат бўлиб, унда подшо дунёвий раҳбар бўлиш билан бирга бош коҳин ҳам эди. Давлат сатраплик (қ. Сатрапия) ларга бўлинган бўлиб, уларнинг сатраппарн айрим эркинликларга эга эди. Кушон подшолиги қулдорлик давлати бўлсада, унда қишлоқ жамоаси муҳим ўрин тутган. Кушон подшолари мамлакатда кенг кўламда динлараро муросасозлик сиёсатини юргизган: аҳоли, асосан, буддизмнмнг маҳаяна мазҳабига эътиқод қилган, шунингдек, мамлакатда зардуштийлик, оташпарастлик, ҳиндуизм каби кўплаб бошқа динлар ҳам бўлган. Ҳунармандчилик, ички ва ташқи савдо кенг тараққий этган. Пул тизимида кўпроқолтин ва мис тангалар қўлланилган. Деҳқончилик, хусусан, суғорма деҳқончилик ривожланган, қ. х. экинларининг кўпчилик тури экилган. Мил. 3-а. нинг 1-ярми ёки ўрталарида Кушон подшолиги барҳам топган. Бақгрия — Тохаристон махсус мулк сифатида Сосонийлар давлати таркибига кирган. Уни кушоншоҳ унвонли сосонийлар хонадони вакиллари идора қилган.

Маданияти . К. п. Рим, Парфия ва Хитой билан ҳар жиҳатдан беллаша олган Қад. Шарқдаги энг қудратли салтанатлардан бири бўлиб, икки аср мо-байнида осиёликларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётига катта таъсир ўтказган. Бир салтанат таркибида бир неча мамлакатлар, халқ ва элатларнинг бирлашуви турли маданиятларни ўзаро яқинлаштирди, давр маданиятлари (маҳаллий Қад. Бақтрия, юнон, сак ва ҳинд маданиятлари)ни мужассамлаштирди. Аммо, Кушон подшолиги маданияти тарихининг айрим жиҳатлари ҳанўзгача ноаниқ бўлиб, тарихчи, шарқшунос ва археолог олимлар уларга ойдинлик киритиш учун изчил ва чуқур и. т. лар олиб бормокдалар. Чунончи, бу борада 1913 ва 1960 й. ларда Лондон, 1968 й. Дўшанбе, 1970 й. Кобулда халқаро симпозиумлар ўтказилди, ЮНЕСКО қошидаги Марказий Осиё тарихи ва маданиятини ўрганиш комиссияси эса кушонлар тарихи ва маданиятини ўрганишни ўз олдига асосий вазифалардан бири қилиб қўйди. Археологлар Кушон маданиятига оид Баграм, Балх, Беган, Сурхкхўтал (Афғонистон), Косамби (Ҳиндистон), Сирсукх, Таксила (Покистон), Айритом, Бозорқальа, Далварзинтепа, Зартепа, Кўҳна Вое, Термиз, Хайрободтепа, Холчаён (Ўзбекистон), Кайқубодшоҳ, Кўҳнақалъа, Шахринав, Мунчоқтепа (Тожикистон)да қазиш ишлари олиб борди. Археологик топилма ва кўҳна ёзма манбалар асосида кушонлар маданиятига дойр қуйидаги муҳим илмий маълумотлар аниқланди: буржли мустаҳкам мудофаа деворига эга бўлган шаҳар қурилиши тараққий этган, бир неча ўнлаб шундай шаҳарлар, кўплаб йирик суғориш иншоотлари қурилган. Шаҳарлар ичида арклар мавжуд бўлиб, уларнинг атрофини турли бинолар мажмуаси қуршаб турган. Кушон подшолигининг шим.-ғарбий ҳудудларидаги бинолар қурилишида кўпроқ хом ғишт ва пахсадан, жан.-шарқида эса тошдан фойдаланилган. Шаҳарлар, одатда, дарё бўйларида, стратегик жиҳатдан қулай жойларда бунёд этилган. Улар подшо саройи, бой-зодагонлар ва ҳунармандлар маҳалласи, кўча ва майдонлар, ҳовўзлар, турли динларга мансуб иншоотлар, экинзор ва боғлардан иборат бўлган. Уйлар кўп хонали, ҳашаматли бўлиб, баъзилари икки қанатли қилиб қурилган. Ҳовли саҳни, хоналар поли, зиналар ва б. да турли ҳажмдаги пишиқ ғиштлар қўлланилган. Айвон ёғоч устунлари остига оҳактошдан йўнилган чиройли тагкурсилар ўрнатилган. Томдан тўшадиган сувлар учун махсус сопол тарновлар ишлатилган. Бино ва хоналар ҳайкалтарошлик, тасвирий санъат асарлари билан безатилган. Ҳайкал ва расмларда, асосан, подшолар, подшо хонадони аъзолари, бой-зодагонлар, созанда ва масхарабозлар тасвирланган (мас, Холчаёнда). Будда динига мансуб иншоотларда эса Будда ва унинг сафдошлари, издошлари, коҳинлар ва хизматкорлар ифодаланган (мас, Айритом, Далварзинтепа, Қоратепа, Фаёзтепаца). Ҳайкаллар, асосан, оҳактош, лой ва ганчдан тайёрланган, улар орасида сиртига тилла суви юритилганлари ҳам бор. Деворий суратларда эса диний ва базм маросимлари, табиат манзаралари, суворийлар тасвирланган. Кулолчилик тараққий этган, топилган сопол идишлар хилма-хиллиги ва ўзининг нозик, жарангдорлиги билан алоҳида ажралиб туради. Амалий санъат кенг ривожланган, унинг энг яхши намуналари Санкт-Петербургдаги Давлат Эрмитажида сақланмокда. Зеб-зийнат буюмлари, меҳнат ва жанг қуроллари ясаш, мато тўқиш тараққий этган. Канишка I даврида Кушон-Бақтрия тили давлат тили сифатида қабул қилинган. Аҳоли, асосан, буддизм динининг маҳаяна мазҳабига эътиқод қилган, кўплаб будда ибодатхоналари қурилган, шунингдек, оташпарастлик, ҳиндуизм ҳам кенг тарқалган. Канишка буддизм тарихида биринчи бўлиб вақт-вақти билан диний йиғин чақириб туришни жорий этган. Дастлабки йиғинда буддизмнинг мазкур янги мазҳаби — маҳаяна расмийлаштирилган. Бу эса буддизмнинг Осиё мамлакатларида кенг тарқалишига, унинг жаҳон динларидан бирига айланишига сабаб бўлган. Топилган тангаларнинг орқа томонида турли маъбудлар — Михра-Митра (Қуёш маъбуди), Оташ (олов маъбуди), Фарр (омад ва маъмурчилик маъбуди) ва б. тасвирланганлиги буни исботлайди. Салтанатда савдонинг ривожланиши ёзувнинг кенг кўламда тарқалишига имкон яратган. Оромий ёзуви асосида суғд ва хоразмий ёзувлари вужудга келиб, тараққий этди. Ҳинд алифбосига асосланган кҳароштҳи ёзуви намунаси илк бор Термиздан, тери ва тахтага битилган хоразмий ёзуви намунаси эса Тупроққалъадан топилди. Кушон подшолиги ердаридан ўтган Буюк ипак йўли ташқи савдонинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатганлиги аниқланди. Кушон подшолари зарб қилган олтин, кумуш ва мис тангалар Эфиопия, Скандинавия, Италия ва б. кўпгина мамлакатларда топилди. Бу эса Кушон подшолиги чет мамлакатлар билан кенг миқёсда савдо ва маданий алоқалар олиб борганлигидан далолат беради. Шаркдан олиб келинган ипакка Ғарб бозорларидаги моллар алмаштирилган. Умуман савдода кўп товарлар қатори дориворлар, Рим тилла танга ва тақинчокдари, фил суяклари ва ундан тайёрланган турли буюмлар ҳамда «тирик товар» — созанда, раққоса ва ҳунарманд қуллар ҳам бўлган. Кушон подшолигининг дастлабки пойтахти Ўзбекистоннинг жан. даги Далварзинтепада бўлган, подшо Канишка даврида эса Пешовар ш. га кўчирилган. Айни шу даврда бадиий, санъат мактаблари (Гандхара, Матхура, Бақтрия) шаклланди. Канишка адабиёт ва санъат ҳомийси бўлиб, Кашмир вилоятида Канишкапур ш. га асос солди. Унинг саройида машҳур буддавий олимлар Парева ва Васумитра, буюк шоир ва файласуфлар Ашвагхоша, Матричета, Вагаржува ҳамда Чарака яшаб ижод қилган.

Кушон подшолигига дойр ёзма манба ва археологик топилмалар кушонлар маданиятини ўрганиш, уларнинг Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон халқлари маданияти тараққиётида тутган ўрнини илмий баҳолашда муҳим аҳамиятга эга. Кушон подшолиги сиёсий тарихи ва маданияти ўтмишининг ҳали тўла, ҳаққоний ёритилмаган жиҳатлари кўп бўлиб, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Франция, АҚШ, Италия, Венгрия, Тожикистон, Афғонистон, Россия, Япония олимлари уларни аниқлаш борасида чуқур, изчил и. т. ларни давом эттирмокда.

Ад.: Пугаченкова Г. А., Халчаян, Т., 1966; Гафуров Б. Г., Кўшанская эпоха и мировая цивилизация, М., 1968; Ставиский Б. Я., Кўшанская Бактрия. Проблемы культуры, М., 1977; Пугаченкова Г. А., Ртвеладзе Э. В., Дальверзинтепа — ку-шанский город ва юге Ўзбекистова, Т., 1978; Л итви иски й Б. А., Седов А. В., Культы и ритуалы кўшанской Бактрии, М, 1984; Пугаченкова Г. А., Ртвеладзе Э. В., Севервая Бактрия — Тохаристан, Т., 1990; Культура и искусство древнего Ўзбекистова [Каталог выставки], кн. 1 и 2, М., 1991; Ғиёсов Т. Ғ., Кадимги Ҳиндистон тарихи, Т., 2000.

Баҳодир Турғунов, Темур Ғиёсов.

Loading...