КУШОНИЯ

КУШОНИЯЗарафшон дарёсининг ўрта оқимида бўлган қад. вилоят ва унинг марказий шаҳри номи. Хитой солномаларида Фумо (Фумо-Чан) ёки Хэ деб аталган. Кушония вилоятининг шарқий чегараси Цао вилояти (Оқдарё шим. даги ердар) га тегишли ҳудудгача 150 ли (52 км), жан.-шарқий чегараси Кан (Самарқанд) ҳудудигача 100 ли (35 км), ғарбий чегараси Ан (Бухоро) ҳудудигача 300 ли (105 км) бўлган. Унинг ҳудуди айланаси эса 1400 ли (450 км) га яқин масофани ташкил қилган. Мил. ав. 2 — мил. 1-а. ларгача Кушония вилояти Қанғ давлати таркибига кирган, сўнг кушонлар сулоласи ва эфталийларта тобе бўлган, мил. 6-а. охири — 7-а. 1-ярмида эса Суғд ихшидита итоат этган.

Мазкур вилоятнинг марказий шаҳри Кушония ҳоз. Самарқанд вилояти, Каттақўрғон ш. яқинида, Нами (Зарафшон) дарёсидан бир неча км жан. роқда бўлган. У Суғднинг энг обод шаҳарларидан бири ва Самарқанд юксалгунига қадар Зарафшон воҳасининг маданий маркази эди. Унинг аҳолиси Суғддаги қолган барча вилоятлар аҳолисидан ҳам бадавлатроқ бўлган. Маълумотларга кўра, Кушония ҳокимининг тахти олтиндан ясалган, унинг саройи деворларига Ўрта Осиё, Эрон, Ҳиндистон, Хитой ва Рим ҳукмдорлари суратлари чизиб қўйилган. В. В. Бартольднннг фикрича, биргива бино деворларида маҳаллий ҳамда чет эл ҳукмдорларининг суратлари мавжуд бўлган бундай шаҳар жаҳоннинг ҳеч қайси мамлакатида бўлмаган. Бу эса Кушониянинг кўплаб хорижий давлатлар ва уларнинг халқлари билан яқин алоқада бўлганлигини кўрсатади.

Ад.: Бартольд В. В., Сочинения, т. 2, ч.1, М., 1963; Шониёзов К., Қанғ давлати ва қанғлилар, Т., 1990.

Loading...