КУСКО

КУСКО — Перунинг жан. қисмидаги шаҳар, Пува ясситоғлигида, 3400 м баландликда. Куско департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 291 минг киши (2000). Т. й. станцияси. Қ. х. районининг савдо маркази. Тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган. Куско кечуа индейсларининг муҳим маданий маркази. Миллим ун-т (1692), Мусиқа мактаби, Вафис санъат мактаби, ку-тубхона, музейлар, жумладан, Миллий ун-тнинг Археология ин-ти ва музейи бор. Кад. инклар даапатининг пойтахти (11 – а. да асос солинган) бўлган. Сарой ва соборлар, мовастирлар, черковларнинг қолдиклари сақланган. Туризм маркази.