КУСКОКВИМ

КУСКОКВИМ, Кускокиум — Аляска ғарбидаги дарё. Ўз. 1300 км, ҳав-засининг майд. 123 минг км2. Аляска тизмаси ён багирларидан бошланади, остоналар ҳосил қилиб Кускоквим тоғларини кесиб ўтади. Беринг денгизининг Кускоквим қўлтиғига қуйилади. Ўртача сув сарфи 1840 м3/сек. Деярли ярим йил муз билан қопланади. Қуйилиш жойидан 800 км масофада кичик кемалар қатнайди.