КУТИКУЛА

КУТИКУЛА (лот. cuticula — тери) — 1) эпителий ҳужайраси сиртини қоплаб турадиган пишиққанат. Умуртқасиз ҳайвонларда Кутикула гиподерма (бир қанат эпителий)дан ҳосил бўлиб, асосан, таянч ва ҳимоя функциясини бажаради. Бўғимоёқлилар К. си қаттиқ бўлиб, уларнинг ўсишига халақит беради. Шунинг учун улар туллаб (пуст ташлаб) ўсади (қ. Туллаш). К. таркибига хитин, оқсил, липид ва минерал моддалар киради. Хитин ва оқсиллар К. нинг пишиқлигини, липидлар унинг сув ўтказмаслигини таъминлайди. Кутикула дастлаб ясси чувалчангларда пайдо бўлган. Тангачалар, қалқонлар, туклар, қиллар Кутикуладан вужудга келади. Умуртқали ҳайвонлар ва одамда Кутикула ички органлар (ичак, нафас ва сийдик йўллари)нинг ички юзасини қоплаб турадиган эпителий ҳужайралари сиртидаги микроворсинкалардан иборат; 2)1 ўсимликларда — ер усти органлари (барг, поя, айрим мевалар) сиртини қоплаб турадиган ёг модда (кутин)дан иборат. Эпидермис ҳужайраларида синтезланган кутин сиртга чиқиб, Кутикула ҳосил қилади ва қисман ҳужайра қобиғи ташқи деворига ҳам шимилади. Кутикула ва у шимилган ҳужайра қобиғи комплекси целлюлоза, пектин, кутин, мум ва б. моддалардан иборат бўлиб, кўп қанат ҳосил қилади. Ксерофитлар К. си айниқса яхши ривожланган бўлиб, мум кристаллари билан қопланган.

Loading...