КУТУШЕВА Гавҳарой Холмирзаевва

КУТУШЕВА Гавҳарой Холмирзаевва (1953.20.12, Шаҳрихон тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Андижон пед. интини тугатган (1975). 1975 й. дан Улуғнор туманидаги 18-мактабда француз тили ўқитувчиси. Кутушева таълим-тарбия жараёнида янги педагогик технологиялардан фойдаланади, ўқувчиларнинг ёзма ва оғзаки нутқини ривожлантиришга катта эътибор беради.