КУВАЙТ

КУВАЙТ, Кувайт Давлати (Давлат ал-Кувайт) — Арабистон я. о. да, Форс қўлтиғининг шим.-ғарбий соҳилидаги давлат. Майд. 17,8 минг км2. Аҳолиси 2,04 млн. киши (2001). Пойтахти — Қувайт ш. Маъмурий жиҳатдан 3 вилоятга бўлинади.

Давлат тузуми. Кувайт — конституцияли мовархия. Амалдаги конституцияси 1962 й. 16 нояб. да қабул қилинган. Давлат бошлиғиамир (1977 й. дан шайх Жобир ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни амир ва парламент — Миллий мажлис, ижроия ҳокимиятни амир ва Вазирлар Кенгаши (ҳукумат) амалга оширади. Табиати. Ер юзасининг кўп қисми ғарбдан шарққа пасайиб борувчи плато. Форс қўлтиғининг соҳили ботқоқли пасттекислик. Кувайт ҳудуди Африка — Арабистон платформасининг шим.-шарқида. Басра—Кувайт синеклизасида жойлашган. Иқлими қуруқ, тропик иқлим. Янв. нинг т-раси 11°, июлники 34°. Йиллик ёғин 100—150 мм. Ландшафта: шим. қисмида тошлоқ, марказий ва жан. қисмига томон қумли чўл билан алмашиниб боради. Ўсимлик кам, тупроғи бўз тупроқ.

Аҳолисининг 90% га яқини араблар, уларнинг ярмидан кўпи муҳожирлар. Кўчманчи бадавийлар, ҳиндистонлик ва покистонликлар, эронликлар ҳам яшайди. Расмий тили — араб тили. Дини — ислом дини. Ақолининг 96% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Кувайт ва Ал-Аҳмади.

Тарихи. Мил. ав. 3-минг йилликкача Кувайт ҳудуди Бобил, Оссурия ва Эрон давлатлари таркибига кирган. Ундан кейинги даврларда эса турли давлатлар ўртасида талаш бўлиб келди.

7-а. дан Кувайт араб халифалиги, 16-а. дан Усмонли турк салтанати таркибида. 18-а. ўрталаридан Кувайтда ҳокимият ас-Сабоҳ сулоласи шайхлари қўлида. 18-а. нинг 60-й. ларидан Кувайтга Британиянинг Ост-Индия компанияси кириб кела бошлади. 1899 й. дан Кувайт амалда Буюк Британия тасарруфига ўтди. Кувайт халқининг кураши натижасида 1961 й. 19 июнда Кувайт мустақилликка эришди. Ҳукумат бир неча илғор ислоҳот ўтказди. Мамлакатда сиёсий ҳаёт фаоллашиб, 1967 й. да Кувайт касаба уюшмалари федерацияси тузилди. Кувайт ҳукумати ижобий бетарафлик, ҳамма мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш сиёсатини расмий равишда эълон қилди. 1990 й. 2 авг. да Ироқ К. ни босиб олиб, ўз вилояти деб эълон қилди. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорига биноан, 29 мамлакатдан иборат коалиция кучлари Кувайтни 1991 й. 26 фев. да бутунлай озод қилди.

Кувайт 1963 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР билан дипломатия муносабатларини 1994 й. 8 июлда ўрнатган. Миллий байрами — 25 фев. — Миллий кун (1961).

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Кувайтда сиёсий партиялар фаолияти тақиқланган. Кувайт демократик форуми, мухолифатдаги партия, 1991 й. 7 мухолифат гуруҳининг бирлашуви натижасида тузилган. Кувайт ишчилари умумий федерацияси касаба уюшмаси 1967 й. дек. да тузилган. Араб касаба уюшмалари халқаро конфедерацияси ва Жаҳон касаба уюшмалари федерацияси аъзоси.

Хўжалиги. 2-жаҳон урушигача Кувайт иқтисодиётининг асосий тармоғи кўчманчи чорвачилик, соҳилда эса денгиз жониворларини овлаш бўлган, аҳолининг бир қисми савдо-сотиқ ва, хусусан, марварид савдоси билан шуғулланган. Урушдан кейин бой нефть конлари негизида нефть казиш саноати ривожланди. 1970-й. ларга келиб ялпи миллий маҳсулотнинг салкам 60%, валюта тушумининг 94% нефть саноатига тўғри келди. Ироқ агрессияси Кувайт иқтисодиётига, айниқса, нефть конларига катта зарар етказди. Аммо 1993 й. даёқ нефть экспортидан олинган маблағ урушдан аввалги даражадан ошиб 9,9 млрд. ва 1994 й. 11,2 млрд. долларни ташкил этди. Кувайтда нефтдан олинадиган даромадларнинг 10% «Келгуси авлодлар жамғармаси»га ўтказилади. Асосий нефть конлари: Ал-Буркон, Ал-Маква, Вафра, Аҳмади. Йилига 25 млн. тонва нефтни қайта ишлаб оладиган 3 та з-д мавжуд. Табиий газ ҳам қазиб олинади. Шунингдек, кимё (кимёвий ўғит, аммиак, олтингугурт, каустик сода, бўёқ), кемасозлик, металл ишлаш (қувур, аккумулятор), озиқ-овқат, қурилиш ашёлари саноати (цемент, ғишт, черепица ва б.) и. ч. каби тармоқлари ҳам ривожланган. Электр ст-ялар, денгиз сувини чучитадиган қурилмалар бор. Темир-терсакдан металл эритадиган, нефть саноати ускуналарини, рўзғор электр ва радио асбобларини таъмирлайдиган корхоналар, ҳунармандчилик устахоналари ҳам мавжуд. 90-й. ларда нефть саноати ялпи ички махсулотнинг 42% ни, бошқа саноат тармоқлари 14,5%, қ. х. эса 0,3% ни ташқил этди. 1 й. да ўртача 16,8 млрд. кВтсоат электр энергияси ҳосил қилинади.

К – х. да ҳамон кўчманчи чорвадорлик устун. Воҳаларда хурмо, буғдой, арпа, сабзавот етиштирилади. Умуман, мамлакат худудининг атиги 1 % қ. х. га яроқ-ли. Бу аҳолиниг қ. х. маҳсулотларига эҳтиёжининг 50% нигива қондиради. Озиқ-овқатнинг кўп қисми четдан келтирилади. Балиқовлаш аҳоли эҳтиёжининг 25% ни қондиради. Кувайтда темир йўл йўқ. Автомобиль йўллари ўз. — 4 минг км дан ортиқ. Денгиз транспорта, айниқса, танкердар катта аҳамиятга эга. Асосий денгиз портлари: Шувайх (Кувайт), АшШуайба, Мино-ал-Аҳмади. Четга нефть ва нефть маҳсулотлари, кимёвий ўғит, суюлтирилган газ, асбест қувурлар, цемент ва б. чиқаради. Четдан машина ва асбоб-ускуна, транспорт воситалари, қурилиш ашёлари, металл ва металл буюмлар, озиқ-овқат келтиради. Кувайтнинг бир қанча мамлакатлардаги сармояларнинг катта қисми кўчмас мулкка айлантирилган. Жумладан, Голландия ва Данияда Кувайтга карашли нефтни қайта ишлаш з-длари, Европадаги 9 давлатда 5117 автомобиль ёқилғисини қуйиш тармоқлари мавжуд. Бундан ташқари, Ангиянинг «Бритиш петролиум», «Мидленд», Германияниг «Даймлер бенц», «Фольксфаген», «Сименс», Испаниянинг «Тарас», Франциянинг «Париба» каби йирик компания ва банклари ҳиссадоридир. «Санта-Фе» халқаро нефть компанияси Кувайтнинг тўла хусусий мулки ҳисобланади. Асосий савдо мижозлари: Япония, АҚШ, Европа Итти-фоқи мамлакатлари, Хитой, араб мамлакатлари. Пул бирлиги — Кувайт динори.

Тиббий хизмати, маорифи ва илмий муассасалари. Врачлар Кувайт давлат унтида ва чет элларда тайёрланади. Давлат ўқув юртларида барча турдаги таълим бепул. Хусусий мактаблар ҳам бор. Бошланғич мактабда ўқиш муддати — 4 й., оралиқ мактабда 4 й. ва ўрта мактабда 4 й. Бошланғич ва орал и қ мактабларда 6 — 14 ёшдаги болаларнинг ўқиши мажбурий. Мамлакатда 1 олий ўқув юрти — К. давлат ун-ти (1966 й. да асос солинган) мавжуд. Илмий муассасалари: К. илмийтадқиқот ин-ти (1967), қ. х. тажриба стяси (1953), Араб режалаштириш ин-ти (1966) — ҳаммаси Кувайт ш. да. Кувайт марказий кутубхонаси (1936), ун-т кутубхонаси, Кувайт ш. да Кувайт музейи ва табиий-тарихий музей бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Кувайтда бир неча газ. ва жур. нашр этилади. Энг муҳимлари: «Ал-Анба» («Хабарлар», араб тилидаги кундалик газ., 1976 й. дан), «Араб тайме» («Араб вақти», инглиз тилидаги газ., 1977 й. дан), «Ал-Ватан» (араб тилидаги кундалик газ., 1974 й. дан), «Ал-Жамаҳир» («Омма», араб тилидаги кундалик газ., 1984 й. дан), «Ал-Кабас» («Билим», араб тилидаги кундалик газ., 1972 й. дан), «Кувайт тайме» («Кувайт вақти», инглиз тилидаги кундалик газ., 1961 й. дан), «Ар-Рисола» («Мактуб», араб тилидаги ҳафталик газ., 1961 й. дан), «Ас-Сиёса» («Сиёсат», араб тилидаги кундалик газ., 1965 й. дан), «Ал-Хадаф» («Мақсад», араб тилидаги ҳафталик газ., 1961 й. дан), «Ал-Амал» («Ишчи», ҳафталик жур.), «Ал-Араби» («Араб», ойнома, 1958 й. дан), «Ал-Кувайти» («Кувайтлик», ҳафталик жур., 1961 й. дан), «Ат-Талиа» («Илгор», ҳафтанома, 1962 й. дан). Кувайт ахборот агентлиги (КУВА) 1976 й. да тузилган. Кувайт радиоэшиттириш хизмати 1951 й., телевидениеси 1961 й. ташқил этилган.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Файлака о. дан қад. ибодатхона вайронаси, жез ҳайкалчалар, ионий колоннали Сатир ибодатхонаси, керамика буюмлари топилган (мил. ав. 3-а.). Кувайт ш. нинг эски уйлари 1—2 қанатли бўлиб, тош ва лойдан ишланган ҳамда ташқи (девон) ва ички (ҳарам)га ажратилган. Гумбазли 1 ва 2 минорали жоме масжидлар (Катта масжид, ас-Сук ва б.) қурилган. 1950—60 й. ларда шаҳар қайта қурилди. Саноат иншоотлари барпо этилди. Кўп қанатли уйлар қурилиб, кўчалар кўкаламзорлаштирилди. Темир-бетон ва ойнадан қурилаётган кўп қанатли уйлар кошинли, шишабанд. Халқ усталарининг санъати безак буюмларда (ёғоч коса, шиша мунчоқлар, қимматбаҳо тош кўзли ўзуклар, кумуш ёки қўрғошин қоплаб вақшланган чилимлар ва б.) кўзга ташланади.

Мусиқаси араб мусиқа санъати билан бевосита боғланган. Ҳанаскорлик мусиқа санъати ривожланган. Чет элда ўқиб келган мусиқа мутахассислари мактабларда дарё беради ва ҳанаскорлар оркестрини ташқил қилади. Йирик миллий профессиовал оркестр — радио ва телевидение оркестри бор. Унга маҳаллий бастакорлар мусиқа ёзиб беради.

Театри. 1957 й. Халқ, театри тузилди. 1959 й. дан Араб театри ишлай бошлади. Унинг репертуарини Миср ва маҳаллий муаллифлар пьесалари бойитиб келди. 1964 й. труппани миерлик реж. Закий Тўлаймат бошқариб, араб пьесаларини саҳналаштирди ва мамлакатда илк бор театр билим юртини ташқил этди. 1963 й. Форс қўлтиғи К. театри пайдо бўлди ва унда маҳаллий драматурглар асарлари қўйилди. 1967 й. ява бир театр труппаси — К. театри ташқил этилди.

Киноси. 60-й. лар бошидан қисқа метражли воқеий ва ҳужжатли фильмлар суратга олина бошлади. 1971 й. «Шафқатсиз денгиз» (реж. Холид Саддиқ) ба-диий фильми намойиш қилинди. Кувайтнинг ўз киностудияси йўқ.

Ўзбекистон — К. муносабатлари. 1994 й. июлда икки давлат ўртасида дипломатия муносабатлари ўрватилгач, турли соҳаларда ҳамкорлик йўлга қўйила бошлади. 1994 й. да Ўзбекистон Республикаси билан Кувайт ўртасида «Ҳаво қатнови тўғрисидаги битим» келишиб олинди.

1997 й. да Кувайт иқтисодий ривожланиш жамғармаси Нукус ва Урганч ш. ларини сув билан таъминлаш лойиҳаси учун 18 млн. АҚШ доллари миқдорида пул ажратди. Айни вақтда Ўзбекистонга 6 млн. кувайт динори миқдорида кредит бериш ҳақидаги шартнома имзоланди; 20 й. муддатга берилган бу кредитда 5 йиллик имтиёзли давр кўзда тутилган.

1998 й. 250 минг кувайт динори миқдоридаги кредит маблағи ўзлаштирилди. Икки давлат ўртасида сиёсий, ижтимоий, маданий соҳаларда ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бунга Кувайт парламентида Кувайт — Ўзбекистон дўстлик қўмитаси ташқил этилгани яққол мисол бўла олади.