КУЙ (қад. туркча кўч, хитойча цюй — оҳанг сўзидан) , мелодия — 1) мусиқа санъатида асосий ифода воситаси, бир овозли, бадиий туғалланган мусиқий фикр; турли баландлик ва чўзимдаги мусиқий товуш (тои)ларнинг ўзаро уюшиб тугал шаклга тушган бирикмаси. Мусиқий жумла ва ибо-раларга бўлинади. Куй бир овозли мусиқа тизимига асосланган монодияда., шунингдек, кўп овозли полифония (бошқа овоздаги куйлар билан биргаликда) ҳамда гомофония (аккордлар ёки бошқа овозлар жўрлигида) услубларида намоён бўлади. Монодик мусиқада Куй тугал бадиий образнинг ягона мусиқий ифодаси ҳисобланади, кўп овозли мусиқада эса бадиий мазмун бош овоз ёки бир неча овозлар, шунингдек, гармония ва контрапункт воситалари орқали ҳам ифодаланади.
Куй мусиқанинг кўп бўғинли ифодавий воситасидир, унда аксарият мусиқа унсурлари — товушқатор, лад, ритм (вазн-усул), ижро суръати, чолғу то-вуши ва инсон овозининг тусй (тембр) ва б. мужассамлашган. Куй анъанавий ҳамда композиторлик мусиқа ижодининг энг қимматли бадиий воситаси ҳисобланиб, унда тарихий ва маҳаллий услублар, миллий оҳанг ҳамда муси-қий тушунчалар ўз аксини топади. Ўрта асрлар туркий адабиётида Абдулқодир Мароғий, Навоий К. ни кўг (баъзан — кўк) деб аташган: Дедим таровае жонбахш мутрибо, сен худ Фироқ сози тузуб ултурур кўги чолдинг.
(Навоий, «Хазойин ул-маоний») Шу билан бирга, Хусайн Бойқаро ва Бо-бур асарларида айван Куй тарзи ва Куй маъносида учрайди. Ўрта аср мусиқа ри-солаларида Куй масалалари кенг ёритилган (ява қ. Алҳон);
2) туркий тилли халқдар (ўзбек, қозоқ, қирғиз, турк ва б.) да ҳар хил шаклли чолғу мусиқа асари.