КУЙДИРИШ

КУЙДИРИШ (тиббиётда) , кау-теризация — касалланган юмшоқ юзадаги тўқималарни юқори т-ра ва кимёвий моддалар (кумуш нитрат, қўрғошин сульфат, азот, хром, уч-хлорсирка кислота) таъсирида емириш. Сўгал, кондилома, қадоқни йўқотиш, бачадон бўйни эрозияси, хавфсиз ўсмалар (ангиома, папиллома, полиплар) ва б. оғриқли жойларни куйдириб даволаш. Баъзан илон чаққанда, қутурган ҳайвон тишлаганда, шунингдек, қон тўхтатишда ва жароҳатларни даво-лашда Куйдириш усули қўлланади. Тўқималар махсус аппаратлар ва ҳар хил куйди-рувчи моддалар билан куйдирилади. Куйдиришнинг термокаустика (Пақлен аппа-рати), лазер нури, электрскальпель, диатермокоагуляция каби турлари мавжуд.

Loading...