КУЙГАНЁР

КУЙГАНЁРАндижон вилояти Ан-дижон туманидаги шаҳарча (1978 й. дан). Туман маркази. Т. й. станцияси. Вилоят марказигача 7 км. Аҳолиси 9,2 минг киши (2001). Катта Фарғова каналидан сув олади. Андижон қишлоқ хўжалик ин-ти (ин-т қошида академик лицей, лицей-интерват ва ўқув илмий и. ч. хўжалиги) фаолият кўрсатади. 1999 й. дан Ўзбекистон Республикаси Кх – ва сув хўжалиги вазирлиги Қ. х. илмий и. ч. марказининг Суғориладиган ердарда ғалла ва дуккақли ўсимликлар етиштириш и. т. институти ишлайди. Куйганёрда қурилиш корхоналари, Куйганёр васос ст-яси, умумий таълим мактаблари, кутубхоналар, маданият уйлари, савдо, маданий, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. Андижон ш. дан Куйганёрга троллейбус қатнови йўлга қўйилган.

Loading...