КУЁВНАВКАР

КУЁВНАВКАР, куёвжўралар — никоҳ тўйида куёв билан бирга келинникига борувчи йигитлар, куёвнинг дўстлари, тенгқурлари. Улар дастлаб куёвнинг уйида тўпланадилар. Йигитлар то келинникига боргунча келин эшиги олдида, ҳовлисида ашула ва ўйин қиладилар (аксари карнай-сурнай билан борилади). Куёвнавкарлар куёвни ўртага олиб, келин уйида зиёфат дастурхони тузаб қўйилган хонага кирадилар. Куёвнавкар ларга зиёфат берилади, уларга қуюқ-суюқ таомлар тортилади. Зиёфатдан сўнг Куёвнавкарлар куёвга келин томондан берилган сарпони кийдирадилар. Улар тўй тантаналарини давом эттириш учун тўйхонага қайтадилар. Республикамизнинг жан. вилоятларида зиёфатдан сўнг, куёв билан келинни чимилдиққа қирғизиш учун 2—3 та йигит қолдириб тарқаладилар. Хоразмнинг айрим жойларида куёв ва Куёвнавкарлар тўй куни эмас, тўйдан сўнг келиннинг ота-онасиникига боради. Республикамизнинг турли туманларида Куёвнавкарлик расм-русумлари ўзига хос шаклларда сақланиб келмоқда.