КУЗАТУВ ҚУДУҒИ — ер ости сувлари ва суғориладиган ердарда сизот сувлар режими (жойлашган чуқурлиги, минераллашганлик даражаси, кимёвий таркиби)ни ўрганишга мўлжалланган вертикал қудуқ. Чуқурлиги бир неча метрдан 100 м гача ва ундан чуқур, диаметри 25—98 мм. Қудуққа қуйи қисмида сув тушиши учун 3—4 мм ли те-шикчалари (фильтр) бўлган темирбетон, асбоцемент, пўлат, полиэтилен қувурлари ўрватилади. Қувурга лойқа тушмаслиги учун фильтр баландлигида қувур ва қудуқ девори ораси шағал (антифильтр) билан тўлдирилади. Қувур асосига 10—15 см қалинликда шағал тўшалади. Қувур ер юзасидан 60—70 см чиқиб туради ва у металл қопқоқ билан ёпилади. Суғориладиган ернинг юқори, ўрта ва қуйи қисмларида ўрватилади ва уларнинг сони хўжаликнинг ер майдони ва мелиоратив шароитидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Барча қудуқлар хўжалик ер тарҳида белгиланиб, уларнинг тартиб сони кўрсатилади. Кузатиш жадаллиги қўйилган вазифадан келйб чиққан ҳолда белгиланади: сизот сув балансини аниқлаш учун йил давомида ҳар ойда 2—3 марта, суғоришнинг сизот сув сатҳи ўзгаришига таъсирини аниқлаш учун суғориш вақтида ҳар куни ёки ҳар 3 кунда 1 марта, номавсумий даврда ҳар 10 кунда 1 марта кузатилади. Сизот сувлар минераллашганлик даражаси ва кимёвий таркибини аниқлаш учун кузатиш ишлари баҳорда, суғориш даврининг ўртасида ва кўзда олиб борилади. Бунинг учун қудуқдаги сув 2—3 марта олиб ташлангандан сўнг, унга янги тушган сувдан намуна олинади. Қудуқлардан 3—5 м узоқликда янги кавланган қудуқдан намуна олиш сизот сувлар минераллашганлиги бўйича аниқ маълумот олишга имкон беради. Сув намунаси васослар ёки ингичка шланглар ёрдамида олинади. Сизот сув намунаси таркибидаги қуруқ қолдиқ, хлорион, сульфатион ва умумий ишқорийлик (НСО,), айрим ҳолдарда Са, Mg ва Na аниқланади.
Шунингдек, Кузатув қудуғи лари суғориш каналлари, коллектор-зовур тармоқлари, сув омборлари ва б. сув манбаларида гидростатик босимни ўрганишда ҳам қўлланилади. Кузатув натижалари суғориладиган далалар сув-туз балансини тузиш, мелиоратив тадбирлар ишлаб чиқиш (горизонтал, вертикал ва комбиваиияланган дренажлар ҳисобини қилишда), экинларнинг сугориш режимини аниқлаш ва бошқариш, субирригация имкониятларини аниқлашда қўлланилади. Кузатув ишлари сув хўжалиги муассасалари, Геология ва минерал ресурслар давлат кўмитаси и. т. интининг гидрорежим ст-ялари томонидан олиб борилади.
Зиёмиддин Лртукмвтов.