КУЗГИ СЎЛИШ

КУЗГИ СЎЛИШ — экинларда учрайдиган ноинфекцион касаллик. Касалликнинг ўзига хос хусусияти экиннинг эгилиб қолиши ва тезкорлик (2—3 кун) б-н ўтишидир. Касаллик асосий ҳосилни тўплаш даврига тўғри келади. Мас, ғўзада касалланган ўсимликнинг барги қизғиш тусга киради, бироқ доғлар ҳосил бўлмайди, пояси ва илдизининг кўндаланг кесими соғлом ўсимликникидан фарқ қилмайди, поянинг ўтказувчи вай қисмида вилт касалигига хос бўлган (трахеомикоз сўлиш) қорайиш белгилари бўлмайди. Кузги сўлишга суғориладиган ўтлоқиботқоқи тупроқдаги грунт сувларининг яқинлиги (чунки бунда анаэроб микроорганизмлар ҳаёт фаолияти жараёнида гидроморф тупроқларда экин учун заҳарли темирнинг чала оксид формалари, водород сульфид ва метан вужудга келади) ва кўллатиб суғориш сабаб бўлади. Касалланган ўсимликдаги етилган ва етилмаган кўсақлар 5—6 кун ичида очилади, бироқ муддатидан олдин очилгани учун тола сифати паст бўлади. Кузги сўлиш сдан ҳосил Зц/га ёки 10% гача камаяди.

Кураш чоралари: сугориладиган гидроморф тупроқларда юқори нормада тез-тез сугормаслик; вегетация даврида грунт сувлар сатҳини илдиз тараладиган қатламдан пастроқда, яъни тупроқ юзасидан камида 1 м чуқурликда бўлишини таъминлаш.

Мадива Расулова.