КУЗГИ ТЕНГ КУНЛИК

КУЗГИ ТЕНГ КУНЛИК — Куёш осмон сферасининг Шим. ярим шаридан Жан. ярим шарига ўтишида осмон экваторини кесиш нуқтаси. Бу ҳар йили 23 сент. да содир бўлади. Бунда уфқ текислиги осмон экваторини тенг иккига бўлади. Бу куни тун узунлиги билан кундузнинг узунлиги бир-бирига тенг бўлади.

Loading...