КУЗУПЧИ

КУЗУПЧИ — Хитойдаги қумлик. Ордос платосининг шим. чеккаси ва Хуанхэ дарёсининг ўнг соҳилида, 1100 — 1700 м баландликдаги террасаларни эгаллайди. Ўз. 370 км, кенглиги 40 км гача. Қумнинг қалинлиги 100 м гача. 15—30 м баландликдаги ҳаракатланувчи барханлар ярим кўчмас қумлар билан алмашинади. Шўрхок, кўл, тақирлар учрайди. Кузупчининг шарқий чеккасида «куйловчи» қумлар бор.