КВАДРАНТ (лот. guadrans — чорак, тўртдан бир қисм) — 1) астрономияда: а) қад. астронимик асбоб; осмон ёритқичларининг уфкдан баландлиги, ёритқичлар орасидаги бурчак масофалар ўлчанади. Квадрант ёйи айлана узунлигининг 1/4 қисми бўлиб, градус ва минутлар билан штрихланган. Ўрта асрда Шарқ астрономлари Квадрантдан кенг фойдаланишган. Ўрта аср Шарқ астрономлари асарларида турли Квадрантлар (синус К., деворий Квадрант ва б.) баён қилишган; б) осмон ёритқичларининг қад. хариталарида учрайдиган юлдуз туркуми. У Ҳўкизбоқар ва Аждар юлдуз туркумларини ўз ичига олади;
2) математикада — текислик ўзаро 2 перпендикуляр тўғри чизиқнинг кесишишидан ҳосил бўлган 4 соҳа (бурчак) нинг бири, дойра Квадранти — марказий бурчаги 90° бўлган сектор, доиранинг туртдан бир қисми; 3)ҳарбийда — артиллерия қуролларида нишонни мўлжалга олиш асбоби, оптик мўлжалга олиш мосламалари яратилгунга қадар қўлланилган.