КВАДРУПОЛЬ (лот. quadrum — тўртбурчак, квадрат ва polos — қутб) — ишоралари мусбат ва манфий, миқдор жиҳатдан бир хил бўлган зарядларнинг квадрат шакл учларига кетма-кет жойлашишидан ташкил топган система. К. диполь моментлари тенг, заряд ишоралари қарама-қарши ва бир-биридан маълум масофада жойлашган иккита диполь (заряд) дан иборат. Квадрупольнинг асосий характеристикаси Квадруполь моментдир. Квадруполь диполь моменти Q=2e/a, бу ерда е — электр заряд, / — диполлар орасидаги масофа, а—диполь ўлчами. Квадрупольдан узоқлашган сари, бундай системанинг электр майдон кучланганлиги масофанинг тўртинчи даражасига тескари пропорционал ҳолда камайиб боради: Ј■= I/W. К. момент диполь моменти нолга тенг бўлган атом системаларда, молекуляр бирикмаларда ҳосил бўлади. Квадруполь таъсир 1/Л5 катталик, диполь таъсир эса 1/Л6 катталик билан ифодаланади. Шунинг учун Квадруполь таъсирда энергия кучли бўлади. Квадруполь моментнинг вақт бўйича ўзгариши натижасида Квадруполь нурланиш вужудга келади. Квадруполь тушунчаси квант механика, ядро физикаси, электроника, термодинамикада кенг қўлланилади.