КВАНТ ЎТИШЛАР

КВАНТ ЎТИШЛАРквант системалар (атомлар, молекулалар ва б.) нинг бир ҳолатдан иккинчисига ўз-ўзидан (спонтан) ёки ташқи таъсирлар натижасида мажбурий ўтиши. Фотонлар бир энергетик сатҳдан иккинчисига ўтаётганда нурланиши ёки ютилиши, радиоактив ядроларнинг а, р\ у-емирилиши Квант ўтишларга мисол бўла олади. Квант ўтишларда системанинг ҳолатини ифодалайдиган битта ёки бир нечта квант сонлар ўзгаради. Квант ўтишлар нурланишли ва нурланишсиз бўлади. Нурланишли Квант ўтишларда система электромагнит нурлар (ультрабинафша ёки инфрақизил нурлар, рентген нурлар ёки гамма-нурлар) чиқаради ёки ютади. Нурланишсиз Квант ўтишларда система бошқа системалар билан таъсирлашгандагина энергия беради ёки олади. Мас, атомлар ёки молекулалар ўзаро ёки электронлар билан тўқнашгандагина уйғониши ёки энергиясини йўқотиши мумкин. Квант ўтишлар системаларни ўрганишда муҳим ҳисобланади. Шунинг учун квант механикада Квант ўтишлар энергиясини ҳисоблаб топиш муҳим масалалардан биридир.

Loading...