КВАНТ

КВАНТ (лот. quantum — қанча, нечта) — бирор физик катталикнинг дискрет (узлукли) табиатга эга эканлигини тавсифловчи ва унинг энг кичик (бўлинмас) қийматини кўрсатувчи замонавий физиканинг асосий тушунчаси. Микросистеманинг ўзаро таъсирлашишида атом, молекула, ядроларнинг ютиши ёки чиқариши мумкин бўлган энергиянинг энг кичкина миқдорини ифодаловчи квант тушунчасини фанга 1900 й. да М. Планк киритган. Стационар ҳолатда атом энергияси дискрет қийматларга эга бўлади. Система бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтганда унинг энергияси шу ҳолатлар энергиялари фарқига тенг энергия квантини — фотонни чиқаради ёки ютади. Энергия кванти е нинг катталиги Планк доимийси 62491 1(Г27 ^) билан тўлқин частотаси v нинг кўпайтмасига тенг: e=hv. Энергия (квант)нинг дискрет табиатга эга бўлишини фотоэффект, гаммаспектроскопияга оид тажрибаларда исботланган.

Loading...