КВАРКЛАР

КВАРКЛАР (инг. quark — дудмал ва сирли бир нарса) — адронлар гуруҳига мансуб ҳамма мезонлар, нуклонлар ва гиперонларнинг ҳар бирининг таркибий қисмини ташкил этувчи элементар зарралар ва антизарралар. К. нинг мавжудлиги ҳақидаги фаразни 1964 й. да бир-биридан мустақил тарзда М. Гелл-Манн ва америкалик физик Г. Цвейг олға сурган. Бу сўзни М. Гелл-Ман ирланд ёзувчиси Ж. Жойснинг «Финнеганча маърака» (1939) романидаги афсонавий махлукларнинг номидан олган. Бугунги кунда Кваркларнинг 6 тури мавжуд бўлиб, улар қуйидаги белгилар билан ифодаланади — и, d, с, s, t, b. К. ва анти Кваркларнинг электр зарядлари электрон заряднинг – j ёки у қисмига тенг ва мусбат ёки манфий ишорали бўлиши мумкин. Уларнинг спинлари 1/2 га тенг ва ФермиДирак статистикасига бўйсунади.

Ҳар бир мезон битта Кварклар ва битта анти Кварклардан ҳамда ҳар қандай нуклон ва гиперон учта Кварклардан ташкил топган. Кўп йиллик изланишларга қарамай, ҳеч бир Кварклар — хоҳ енгили, хоҳ оғири ҳали бирор марта эркин ҳолда кузатилмаган.