КВАРТА

КВАРТА (лот. quarta (pars) — чорак, тўртдан бир, инг. ва нем. Quart — галлоннинг тўртдан бир қисми) — 1) суюқлик ва сочилувчан жисмлар ҳажмининг метрик тизимга кирмаган ўлчов бирлиги. АҚШ, Буюк Британия ва б. давлатларда қўлланади. Буюк Британияда т-раси 16,67° ва босими 762 мм сим. уст. га тенг шароитда 2,5 фунт массали дистилланган сувнинг ҳажмига тенг, яъни 1 К= 1,13652-10~3 м3. Аммо винонинг ҳажмини ўлчашда 1К=9,46358 ■10~4 м3, спирт учун эса 1К=6,4910~4 м3 га. АҚШ да вино ва нефтнинг миқдорини ўлчашда 1K=9,463581O~4 м3 га, қуруқ сочилувчан жисмлар ҳажмини ўлчашда 1К=1,1012310~3 м3 га. Илгари Россияда суюқликнинг ўлчов бирлиги сифатида кружкадан фойдаланилган. У баъзида Кварта деб ҳам аталган. Украина, Польшада 1 К тахм. 1л га тенг бўлган;

2) Лотин Америкасидаги давлатларда узунлик ўлчов бирлиги; тахм. 20 см га тенг;

3) 16—18-а. ларда Польшада ва у босиб олган Украина ерларида ерга эгалик солиғи. Қироллар ер-мулкидан олинадиган даромаднинг – % қисмини ташкил этган;

4) Кварта мусиқада — 4 погашали интервал.

Loading...