КВАРЦИТ

КВАРЦИТ — метаморфик тоғ жинси, таркиби, асосан, кварцдан иборат. Зич, донадор. Кварцитда кварцяан бошқа слюда, роговая обманка, хлорит, темир минераллари (магнетит, гематит, мартит) ва б. бўлади. Слюдали, роговая обманкали, хлорит ва темирли Кварцит мавжуд. Кварцит кварцли қумтош ва кремнийли жинсларнинг регионал метаморфизми жараёнида қайта кристалланишидан ҳосил булади. Кўпроқ протерозой ётқизиқлари учун хос. Кварцит катта масофага чўзилган узлуксиз қатлам кўринишида турли метаморфик тоғ жинслари орасида ётади. Кварцитдан декоратив қоплама, ўтга чидамли гишт (динас), кислотабардош материаллар тайёрланади. Кварцитнинг кўп турлари муҳим фойдали қазилмалардир. Темирли (магнетитли) Кварцит энг муҳим темир рудаси ҳисобланади. Мас, Кривой Рог ва Курск магнит аномалияси (РФ), Юқори кўл (АКШ), Лабрадор (Канада) темир конларида SiO нинг миқдори 98—99% га етади. Кварцитнинг баъзи бир турлари абразив материал.

Loading...