КЮЛЬПЕ

КЮЛЬПЕ (Kulpe) Освальд (1862.3.8, Кандау, Курляндия — 1915.30.12, Мюнхен) — немис психологи ва файласуфи, Вюрцбург мактаби асосчиси. 1894—1909 й. ларда Вюрцбургда, 1912 й. дан Мюнхенда проф., танқидий реализм намояндаси. «Психология очерклари» (1893) асарида В. Вундга яқин ғояларни тарғиб қилди. Ассоциатив психологияни танқид қилиб чиқди ва синалувчиларни ўзини ўзи кузатиш методига ўргатиш мумкинлигини исботлашга интилди. Тафаккурнинг мазмуни ва моҳиятини зудлик билан фикр объектига тушириш ва узатиш мумкин эмас, деган хулосага келган. Унингча, тафаккур билишнинг юқори, ақл-идрокка асосланган босқичи бўлишига қарамай, сезгилар каби бирламчидир. «Фалсафага муқаддима» ва б. асарлар ёзган.

Loading...