КЮРИ НУҚТАСИ

КЮРИ НУҚТАСИ (Кюри температураси) (9 ёки Г.) — фазавий ўтишлар нуқтасига яқинлашган сари модда ҳолатининг ўзгара бориши билан характерданадиган 11-тур фазавий ўтишлар т-раси; модда бу т-ра Г да сифат жиҳатидан янги хоссага эга бўлади. Т — Кюри нуқтаси дейилиб, фазавий ўтишларни ферромагнепгикларда мукам-мал равишда ўрганган ва 1895 й. да Тс=770° т-ра мавжудлигини очган П. Кюри шарафига қўйилган. Кюри нуқтасидан паст т-рада ферромагнетиклар спонтан (ўз-ўзидан) магнитланганлик хоссасига эга бўлади. Ферромагнит қиздирилганда ва Кюри нуқтасига яқинлашганда атомларнинг иссиқлик ҳаракати мавжуд магнит тартибни, яъни атомларнинг магнит моментларининг ориентациясини бузиб юборади. Г дан юқори т-раларда ферромагнетикнинг спонтан магнитланганлиги йўқолади, ферромагнетик парамагнетик қолатда ўтади.