КЮВЬЕ

КЮВЬЕ (Cuvier) Жорж (1769.23.8, Монбельяр, Эльзас — 1862.13.5, Париж) — француз табиатшуноси. Париж ФА (1796 й. дан) ва Франция академияси (1818 й. дан) аъзоси, давлат арбоби. Кювье солиштирма анатомия, палеонтология ва ҳайвонот дунёси систематикаси б-н шуғулланган. Кювье ҳайвонлар танаси, хусусан, нерв системаси тузилишининг ўхшашлиги асосида ҳайвонот дунёси шажараси тўғрисидаги таълимотни яратди. Органлар тузилишини ўрганишда солиштирма анатомик принципни қўллади; корреляция ҳодисасини очди, кўплаб қирилиб кетган ҳайвонларни тавсифлаб берди; зоологияга «тип» тушунчасини киритди. К. Ерда ҳаётнинг ривожланиши борасида ўзининг метафизик катастрофалар назариясини илгари сурди. Тирик табиатнинг ўзгариши тўғрисидаги Ж. Ламарк ва организмлар тузилишининг ўхшашлиги тўғрисидаги Сент-Илер таълимотларига қарши чикди. Кювье ишлари эволюцион таълимотнн яратиш учун асос бўлди.

Loading...