Л

Л — ўзбек кирилл алифбосининг ўн учинчи ҳарфи. Сонор, сирғалувчи, жарангли, тил олди ундоши. Сўз боши (лаб, лавлаги), ўртаси (бола, балиқ, булоқ) ва охири (кўл, қўл)да кела олади. Талаффузда бу товушнинг олдинги қатор унлилар таъсирида юмшоқроқ, орқа қатор унлилар таъсирида эса қаттиқроқ варианти учрайди (қўл — қол, ҳалҳол). Бу товуш соф ўзбекча сўзларнинг бошланишида деярли учрамайди. Баъзи сўзлар талаффузида ўртада келган бу товуш тушиб қолади (бўлса — бўса; олган — оган ва б.). Ўрхун-Енисей, сўғд, туркий (уйғур) ёзувларида, араб, лотин алифбоси асосидаги ёзувларда ўзига хос шаклларга эга бўлган.

Prev Article

КҲУЛВА

Next Article

ЛАБИРИНТ