ЛА-КОРУНЬЯ

ЛА-КОРУНЬЯ — Испаниядаги шаҳар, Галисия мухтор вилоятида. ЛаКорунья провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 367,7 минг киши (1998). Атлантика океани соҳилидаги порт. Нефтни қайта ишлаш, алюминий, кемасозлик, озиқ-овқат (асосан, балиқни қайта ишлаш), тўқимачилик саноати корхоналари бор. Қурол ишлаб чиқарилади. Балиқ овланади. 12—18-а. ларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган.

Loading...