ЛА-ПАС

ЛА-ПАС — Боливиядаги шаҳар, мам-лакатнинг амалдаги пойтахти. ЛаПас департаментининг маъмурий маркази. Марказий Анд тоғларида, 3700 м ба-ландликда, Ла-Пас дарёси водийсида жойлашган. Аҳолиси 758,1 минг киши (1998). Муҳим транспорт йўллари тугуни. Халқаро аэропорти бор. Боливиянинг асосий иқтисодий, маданий, илмий ва савдо-молия маркази (мамлакат ишлаб берувчи саноат маҳсулотининг 3/4 кисми). Тўқимачилик, озиқ-овқат, чармпойабзал, мебель, цемент ва б. саноат корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган (кумуш, олтин, керамикадан турли буюмлар тайёрланади). Боливия ҳукумати ва президенти қароргоҳи. Ун-т, ФА, Миллий музей, театрлар, расадхона, геофизика ин-ти, кутубхона бор. 18-а. га оид сарой ва қасрлар сақланган. Шахарга 1548 й. испанлар томонидан асос солинган.

Prev Article

ЛАПАРОТОМИЯ

Next Article

ЛАПИН