ЛА-ПЛАТА ПАСТТЕКИСЛИГИ

ЛА-ПЛАТА ПАСТТЕКИСЛИГИ — Жан. Америкадаги Ички текисликларнинг шарқий қисми. Бразилия, Парагвай ва Аргентина ҳудудида. Парагвай-Парана дарёлари соҳили бўйлаб кенглиги шарқдан-ғарбга 900 км, узунли-ги шим. дан жанубга 2400 км га чўзилган. Л-П. п. Жан. Америка платформасининг континентал жинслар, асосан, кайнозой чўкиндилари билан тўлган синеклизасидир. Шим. қисми тропик иқлимли, ёзи серёмғир; сийрак ўрмон ва ботқоқликлар бор. Жан. қисми субтропик иқлимли, ёғин йил давомида бир меъёрда ёғади, дашт ўсимликлари ўсади.

Loading...